Главная » Yangiliklar » Хитойда Google тақиқланди
Хитойда Google тақиқланди

Хитойда Google тақиқланди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Хитойда Google тақиқланди
  • Дата релиза: 06-06-14, 20:53
Хитойда Google тақиқланди

Google'нинг кўпгина хизмат турлари Хитойда тақиқланди.

Шу қаторда қидирув тизими, Picasa веб-альбоми, онлайн-таржимон ва электрон почта хизматлари ҳам. Ушбу тақиқ вақтинчаликми ёки доимийми аниқлик киритилмаган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар беради.

Google компаниясининг Хитой ҳукумати билан муносабатлари унчалик ҳам яхши эмас. Компания ушбу мамлакатда 2005 йилдан бери фаолият юритмоқда. 2010 йилнинг январ ойида Google'нинг Gmail хизматига Хитой ҳудудидан хакерлик ҳужуми уюштирилди.Қидирув тизимининг натижалари эса цензурага учради. Шу сабабли Google ўз серверини Хитойдан Гонконгга кўчиришга мажбур бўлган.

Хитойда аҳолини зарарли маълумотлардан сақлаш мақсадида интернет қаттиқ назорат остидадир. Бутун мамлакат бўйлаб Youtube тақиқланган, 2009 йилда Синьцзян провинциясидаги тартибсизликлардан сўнг эса Twitter ҳамда Facebook ижтимоий тармоқлари ҳам қора рўйхатга тушди. Дунёга машҳур сайтлар ҳукумат назорати остидаги маҳаллий ижтимоий тармоқлар билан алмаштирилмоқда

Логин:
Пароль: