Главная » Yangiliklar » Хитойда "Титаник" кемасининг чўкишини акс эттирувчи қурилиш ишлари бошланди
Хитойда

Хитойда "Титаник" кемасининг чўкишини акс эттирувчи қурилиш ишлари бошланди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Хитойда "Титаник" кемасининг чўкишини акс эттирувчи қурилиш ишлари бошланди
  • Дата релиза: 01-12-16, 18:52
Хитойда "Титаник" кемасининг чўкишини акс эттирувчи қурилиш ишлари бошланди
Хитойда мамлакатга сайёҳларни жалб этиш мақсадида машҳур “Титаник” кемасининг уммонга чўкишини акс эттирувчи қурилиш ишлари бошланди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Хитойнинг Сичуань провинциясида ҳақиқий “Титаник” кемасининг ҳажмидаги кемани қуриш ишлари бошланди. Star Energy Investment Group лойиҳасининг бу қисми Цицзян дарёси қирғоғида жойлашган курортда бунёд этилади.

Янги “Титаник”нинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, сайёҳлар унга чиққандан кейин кеманинг айсберг билан тўқниб, чўкишини ҳаққоний ҳис қилишади. Қурилиш ишлари 2017 йилнинг охирига бориб якунланади.

Хитойдаги янги курортда бундан ташқари, сунъий пляж, 6D-кинотеатри, Европа саройларининг нусхалари ҳам қурилиши режалаштирилган.
Логин:
Пароль: