Главная » Yangiliklar » Хонанда Нилуфар Усмонова ҳомиласи нобуд бўлиши билан боғлиқ воқеа ҳақида сўзлаб берди
Хонанда Нилуфар Усмонова ҳомиласи нобуд бўлиши билан боғлиқ воқеа ҳақида сўзлаб берди

Хонанда Нилуфар Усмонова ҳомиласи нобуд бўлиши билан боғлиқ воқеа ҳақида сўзлаб берди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Хонанда Нилуфар Усмонова ҳомиласи нобуд бўлиши билан боғлиқ воқеа ҳақида сўзлаб берди
  • Дата релиза: 13-12-16, 19:44
Хонанда Нилуфар Усмонова ҳомиласи нобуд бўлиши билан боғлиқ воқеа ҳақида сўзлаб берди
Айни пайтда тўртинчи маротаба она бўлиш арафасида турган хонанда Нилуфар Усмонова “Qalampir.uz” сайти билан суҳбатда ҳаётидаги қора саҳифа сифатида муҳрланган кун ҳақида гапирди.

Нилуфар онаси Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 2015 йилнинг декабрь ойида Тошкентда ўтказилган альбом тақдимотини эслаб, шу куни жуда тушкун кайфиятда бўлгани, ўша кун ҳаётида оғриқли из қолдирганини айтди.

“Ўшанда онам билан навбатдаги дуэтни куйлаш бахтига муяссар бўлган эдим. Лекин бу қувонч татимаган. Чунки бир кун аввал ҳомилам нобуд бўлган эди. Шу сабабли ўша кунни ҳаётимдаги қора саҳифа, деб биламан.

Санъаткорларга мана шундай пайтларда жуда қийин. Бир томонда оила, иккинчи томонда иш. Ҳомиламни йўқотиб, ўз дардим ўзимга етиб турган пайтда саҳнага чиқиб қўшиқ куйлашга базўр куч топганман. Чунки Юлдуз Усмонова менга ишонч билдирган, мен эса шахсий муаммоларимни деб у кишини чорасиз қолдирмаслигим керак эди. Бор кучимни тўплаб, саҳнада табассум билан қўшиқ айтган бўлсам-да, ичимдан нималар ўтгани фақат ўзимга аён”,— дейди Нилуфар Усмонова.

Хонанда онаси билан муносабатлари ҳақида гапирар экан, Юлдуз Усмонова оиласи ёки фарзандини эмас, аксинча, санъатини танлагани, у учун санъат биринчи ўринда туришини айтди. “Мен учун эса биринчи ўринда оилам туради. Оилам учун санъатимни четга сураман”,—дейди Усмонова.
Логин:
Пароль: