Главная » Yangiliklar » ​Муҳаммад Исо Абдулхаиров: “Онамни сўнгги манзилга кузатолмаганим—энг катта хатоим”
​Муҳаммад Исо Абдулхаиров: “Онамни сўнгги манзилга кузатолмаганим—энг катта хатоим”

​Муҳаммад Исо Абдулхаиров: “Онамни сўнгги манзилга кузатолмаганим—энг катта хатоим”

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: ​Муҳаммад Исо Абдулхаиров: “Онамни сўнгги манзилга кузатолмаганим—энг катта хатоим”
  • Дата релиза: 16-03-17, 11:43
​Муҳаммад Исо Абдулхаиров: “Онамни сўнгги манзилга кузатолмаганим—энг катта хатоим”
Актёр Муҳаммад Исо Абдулхаиров журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда ҳаётида ўкинч билан эслайдиган энг катта хатоси ҳақида гапирди.

“Жуда катта хатоим бор. Жуда узоқ сафарда бўлганим боис, онамнинг жанозасига келолмаганман. Учта самолёт алмашиб бориладиган узоқ давлатга шартнома тузиб ишлашга кетганман. Кетганимдан 10 кун ўтгач, онам вафот этган. Мен онам вафот этганидан сўнг 6 кун ўтиб келганман.

Шунинг учун, фарзанд бўлиб,уларнинг тобутини кўтаролмаганман. Бу мен учун жуда катта хато. Илмли инсонлардан бу ҳаракатнинг ечими қандай бўлади, деб сўраганимда, улар бу ишни атай қилмагансизку, деб жавоб беришган”,—дейди Муҳаммад Исо Абдулхаиров. “Ҳар жума куни онамнинг қабрига бораман. Имкон қадар, отам, акаларим, жиянларим онамнинг қабрига бориб, Қуръон тиловат қиламиз”.
Manba: Darakchi.uz
Логин:
Пароль: