Главная » Yangiliklar » O'zbekistonda 11 yillik ta'lim tizimi qayta joriy etiladimi
O'zbekistonda 11 yillik ta'lim tizimi qayta joriy etiladimi

O'zbekistonda 11 yillik ta'lim tizimi qayta joriy etiladimi

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: O'zbekistonda 11 yillik ta'lim tizimi qayta joriy etiladimi
  • Дата релиза: 28-01-17, 22:34
O'zbekistonda 11 yillik ta'lim tizimi qayta joriy etiladimi
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳамда аҳоли ўртасида Ўзбекистонда 11 йиллик таълим тизими қайта тикланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталикнинг 4-куни доирасида мазкур саволга мутасадди ташкилот раҳбари томонидан ойдинлик киритилди.

Дилмурод Турдиев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосари:

– 9+3 схемаси бўйича таълим тизими Ўзбекистоннинг асосий стратегияси этиб белгиланган. Биринчи Президентимиз илгари сурган ушбу тизим жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг модели сифатида тан олинган ва бу йўлдан ортга қайтилмайди.

Маълумот айтиш жоизки, Ўзбекистонда 9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизими 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида таълим соҳасидаги ислоҳотларни такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган "Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурлари асосида жорий қилинган.

12 йиллик бепул мажбурий таълим тизимининг олдинги тизимдан фарқи шундаки, олдинги 10 йиллик таълим тизимида фақат умумий ўрта таълим бериш билан чекланилган бўлса, янги тизимда 9 йиллик умумий ўрта таълим берилади ва 3 йил мажбурий тарзда касб-ҳунар ўргатилади. Касб-ҳунар таълимини тамомлаган ёшларга иқтисодиёт тармоқларида керакли бўлган касблар бўйича диплом берилади. Бу оддий қилиб айтганда 18 ёшга тўлган, Ўзбекистонда яшаётган ва Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ташкил қиладиган ёшлар бепул тарзда касб эгаси бўлиши кафолатланган.
Manba: Darakchi.uz
Логин:
Пароль: