Главная » Yangiliklar » O'zbekistonda Islom Karimov tavallud topgan kun munosabati bilan tadbirlar o'tkazilmoqda
O'zbekistonda Islom Karimov tavallud topgan kun munosabati bilan tadbirlar o'tkazilmoqda

O'zbekistonda Islom Karimov tavallud topgan kun munosabati bilan tadbirlar o'tkazilmoqda

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: O'zbekistonda Islom Karimov tavallud topgan kun munosabati bilan tadbirlar o'tkazilmoqda
  • Дата релиза: 25-01-17, 12:43
O'zbekistonda Islom Karimov tavallud topgan kun munosabati bilan tadbirlar o'tkazilmoqda
Шу кунларда Ўзбекистонда Буюк Йўлбошчимиз таваллуд топган кун – 30 январь санасини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда. Таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ушбу сана муносабати билан турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилаётир.

Тадбирларни байрамона руҳда ташкил этишда Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши каби турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар фаол иштирок этмоқда.

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги Ҳабибий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ва Сергели тиббиёт коллежида бўлиб ўтган тадбирларда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз озодлигини таъминлаш йўлидаги улкан хизматларини ёшлар онгу қалбига сингдириш тарбиявий аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида мангу қолади. Халқимиз тарихан қисқа муддат – 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларни ҳақли равишда Биринчи Президентимиз номи билан боғлайди.

Самарқанд давлат университетида ўтказилган ана шундай тадбирда Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти, бой маънавий мероси ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси М.Қуронов, “Ўзбекистон овози” – “Голос Узбекистана” газеталари бош муҳаррири С.Остонов ва бошқалар йигирма беш йил ичида Ўзбекистоннинг дунёда ўз муносиб ўрнига эга бўлгани, жадал иқтисодий тараққий этиши, аҳоли турмуш даражасининг муттасил ўсиб бориши Биринчи Президентимиз фаолияти, пухта ва узоқни кўзлаб олиб борган сиёсати билан боғлиқ эканлигини таъкидлади. Айниқса, тарихий ҳақиқатнинг қарор топиши, заминимиздан етишиб чиққан буюк алломаларимиз номини абадийлаштириш ва улар меросини асраб-авайлаш, кенг тарғиб этиш борасидаги ишлар халқимиз маънавий ҳаётини бутунлай янгилаб, янги давлат, янги жамият барпо этишнинг мустаҳкам пойдевори бўлди.

Шундай тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда
Manba: Darakchi.uz
Логин:
Пароль: