Главная » Yangiliklar » Обид Асомов 6 йил аввал тарқалган “калтаклангани” ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
Обид Асомов 6 йил аввал тарқалган “калтаклангани” ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Обид Асомов 6 йил аввал тарқалган “калтаклангани” ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Обид Асомов 6 йил аввал тарқалган “калтаклангани” ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
  • Дата релиза: 29-12-16, 12:59
Обид Асомов 6 йил аввал тарқалган “калтаклангани” ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
Машҳур сўз устаси Обид Асомов бундан олти йил аввал тарқалган “Обид калтакланибди” деган миш-мишлар қандай пайдо бўлганини тушунтириб берди.

“ ‘Обидни уриб ташлашибти!!’, ‘Аэропортда самолётдан олиб тушиб, уриб-уриб қўлига кишан тақиб олиб кетишди, ўз кўзим билан кўрдим!’. Олти йил аввал бундай ‘хушхабар’ лар тарқалишига сабаб мана шу расм! ‘Тохир Зухра 2’ фильмини суратга олиш жараёни! Ёнимдаги кинодаги ‘ хотиним’ Фотима Режаметова!”,—деб ёзади Обид Асомов фильм суратга олиш жараёни акс этган суратни изоҳлаб.

“Барака топгур, доимо фақат " ҳақиқат" кўрсатадиган журналистларимиз юзимни ўзини катталаштириб, " Обид калтакланди" деб ном қўйиб чиқарворишган! Кўпчилик ишониб ҳол-аҳвол сўраб қўнғирок қилишди! Астойдил хурсанд бўлганлар ҳам топилди!бу вокеани эслаганимнинг сабаби, энди навбат Озодбекка келибди!

‘Оғир касалмиш’, ‘Концертда йиқилиб тушибди’, ‘ Энди концерт беролмасмиш!’ ‘Сергелида дом қураётганмиш!’ Ха, халкимиз нақадар яхши кўради ўз санъаткорларини! Озодбек укам, онам айтардилар,қанча кўп ғийбат қилишса шунча гуноҳинг тўкилади, деб! Сенда умуман гуноҳ қолмадиёв!!”,—дейди сўзларини давом эттирар экан Обид Асомов.
Логин:
Пароль: