Главная » Yangiliklar » Қозоғистонлик ишчига бўри ҳужум қилди
Қозоғистонлик ишчига бўри ҳужум қилди

Қозоғистонлик ишчига бўри ҳужум қилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Қозоғистонлик ишчига бўри ҳужум қилди
  • Дата релиза: 03-12-16, 12:36
Қозоғистонлик ишчига бўри ҳужум қилди
Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги нефть ишлаб чиқарувчи компаниялардан бирида пайвандловчи-ишчи бўлиб ишловчи эркакка 2 декабрнинг эрта тонгида бўри ҳужум қилди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Йиртқич ишлаб чиқариш базаси ҳудудига кириб, ўз вазифасини бажараётган 1972 йилда туғилган эркакка ҳужум қилган. Ҳодиса гувоҳларининг маълум қилишича, бўри чўпонлар томонидан отиб ўлдирилган. Жабрланган ишчи касалхонага ётқизилган.

“Эркакни қалин кийимлари ўлимдан асраб қолган, фақат оёғи тиш заҳридан кўкарган. Унга қутуриш касаллигига қарши вакцина қўйилиб, тиббий ёрдам кўрсатилди. Йиртқич текширув ўтказиш учун ветеринар лабораторияга юборилди”, деб хабар берди касалхона врачи.

Бу компания ҳудудида рўй берган илк нохуш воқеадир.
Логин:
Пароль: