Главная » Yangiliklar » Покистондаги меҳмонхонада чиққан ёнғин камида 11 кишининг ҳаётига нуқта қўйди
Покистондаги меҳмонхонада чиққан ёнғин камида 11 кишининг ҳаётига нуқта қўйди

Покистондаги меҳмонхонада чиққан ёнғин камида 11 кишининг ҳаётига нуқта қўйди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Покистондаги меҳмонхонада чиққан ёнғин камида 11 кишининг ҳаётига нуқта қўйди
  • Дата релиза: 05-12-16, 12:11
Покистондаги меҳмонхонада чиққан ёнғин камида 11 кишининг ҳаётига нуқта қўйди
Покистон жанубидаги меҳмонхоналардан бирида келиб чиққан ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.

Нашрнинг берган маълумотларига кўра, ёнғин Карачи шаҳридаги Regent Plaza меҳмонхонасида содир бўлди. Ёнғин меҳмонхонанинг биринчи қаватида жойлашган ошхонада келиб чиққан. Кейинроқ эса олов меҳмонхонанинг еттинчи қаватигача кўтарилган.

Олов қаърида қолган бинодан қочиш учун айрим меҳмонлар меҳмонхона деразасидан пастга сакраган.

Қутқарув хизмати раҳбари Сеемина Жамалининг сўзларига кўра, ёнғин оқибатида жабрланганларга суяк синиши, турли даражадаги жароҳатлар ва тутундан бўғилиш каби ташхислар қўйилган. Тутундан бўғилишдан 65 киши азият чеккан.

Ёнғиндан жабрланганлар орасида уч нафар чет эллик фуқаролар мавжуд. Уларнинг қайси давлат фуқаролари эканлиги аниқланмоқда.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни у бошланганидан кейин уч соат ичида бартараф қилишга муваффақ бўлишди.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.
Логин:
Пароль: