Главная » Yangiliklar » Райҳон иккинчи марта турмушга чиқмоқда
Райҳон иккинчи марта турмушга чиқмоқда

Райҳон иккинчи марта турмушга чиқмоқда

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Райҳон иккинчи марта турмушга чиқмоқда
  • Дата релиза: 27-10-16, 14:39
Райҳон иккинчи марта турмушга чиқмоқда
Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева иккинчи бор турмушга чиқади. Хонанданинг бўлажак турмуш ўртоғи кенг оммага яхши таниш бошловчи Фарход Алимов.

Myday нашрининг ишончли манбаларига асосланиб, хабар беришича, ушбу ҳодиса келаётган шанба куни бўлиб ўтади.

Райҳон, Фарход Алимов билан “Излама” қўшиғига суратга олган клипида ижодий ҳамкорлик қилган. Хонанданинг аксарият мухлислари видеосар премьерасидан сўнг, тарона ва клип сюжетини бевосита хонанданинг ҳаётига боғлашган эди.

Райҳон Ғаниеванинг, Йигитали Мамаджонов билан турмушидан икки эгизак Имрон ва Ислом исмли фарзанди бор.

Фарход Алимовнинг эса Бернара, Омар ва Латифа исмли уч фарзанди бор.
Логин:
Пароль: