Главная » Yangiliklar » Райҳон ва Фарҳод Алимов ижод борасида бир-бирига чекловлар қўядими?
Райҳон ва Фарҳод Алимов ижод борасида бир-бирига чекловлар қўядими?

Райҳон ва Фарҳод Алимов ижод борасида бир-бирига чекловлар қўядими?

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Райҳон ва Фарҳод Алимов ижод борасида бир-бирига чекловлар қўядими?
  • Дата релиза: 02-12-16, 23:05
Райҳон ва Фарҳод Алимов ижод борасида бир-бирига чекловлар қўядими?
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи, бошловчи Фарҳод Алимов журналист Бахтиёр Тўрахоновнинг “19:09” кўрсатувида меҳмон бўлди.

“Турмуш қурганингиздан сўнг клипларда суратга тушишда чекловлар бўлдими? Масалан, бу клипда суратга тушмайсиз ва ҳ.к?” деган саволга Фарҳод Алимов қуйидагича жавоб берди:

—Йўқ, мутлақо, ҳеч қандай чекловлар бўлмайди. Оила ўз ўрнида, иш эса ўз ўрнида. Масалан, мен ҳам турмуш ўртоғимга Instagram`даги кузатувчиларининг саволларига жавоб беришни тақиқламайман. Ижтимоий тармоқлар орқали унга миллионлаб инсонлар севги изҳор қилади. Мен уй бекасига уйланмадим, хизмат кўрсатган артист ва машҳур инсонга уйланганимни тушунаман. Шунинг учун бизда ҳозирча ҳеч қандай чекловлар йўқ. Биз бир-биримиз билан очиқчасига гаплашамиз. Бир-биримизга нима ёқиши, нима ёқмаслигини ҳам очиқчасига муҳокама қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг никоҳи муносабати билан 5 ноябрь куни пойтахтдаги “Атлант” ресторанида амру-маъруф дастурхони ёзилган эди. Жуфтлик асал ойини БААнинг Дубай шаҳрида ўтказди.
Логин:
Пароль: