Главная » Yangiliklar » Ресторан эгаси босқинчини пичоқ билан қўрқитиб, ҳайдаб юборди
Ресторан эгаси босқинчини пичоқ билан қўрқитиб, ҳайдаб юборди

Ресторан эгаси босқинчини пичоқ билан қўрқитиб, ҳайдаб юборди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Ресторан эгаси босқинчини пичоқ билан қўрқитиб, ҳайдаб юборди
  • Дата релиза: 09-11-16, 13:54
Ресторан эгаси босқинчини пичоқ билан қўрқитиб, ҳайдаб юборди
Австралиянинг Брисбен шаҳрида жойлашган ресторанлардан бирининг эгаси пул талаб қилган босқинчини пичоқ билан қўрқитиб, ҳайдаб юборди, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри. 46 ёшли ресторан эгаси Хантер Ху (Hunter Hu) нинг маълумот беришича, ресторан пештахтаси ёнига ёш йигит яқинлашган ва унга белидаги пичоқни кўрсатиб, индамай хат узатган. Хатда “Ёнимда пичоқ бор, ҳамма пулингни олиб чиқ”, деган ёзув бўлган. Ху ундан “Қанча керак?” деб сўраган ва ичкарига йўналган. Бирпасдан кейин қўлида иккита катта гўшт майдалайдиган пичоқни кўтариб, жиноятчининг олдига келган. “Сенда битта пичоқ бўлса, менда иккита пичоқ бор!”, деб қичқириб, босқинчига ташланган. Унинг ҳайқириғидан даҳшатга тушган жиноятчи, орқасига қарамай қочган. Полиция яширинишга улгурган жиноятчини қўшни фастфудда қўлга олган.
Логин:
Пароль: