Главная » Yangiliklar » Россияда 15 ёшли боксчи нокдаундан кейин вафот этди
Россияда 15 ёшли боксчи нокдаундан кейин вафот этди

Россияда 15 ёшли боксчи нокдаундан кейин вафот этди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Россияда 15 ёшли боксчи нокдаундан кейин вафот этди
  • Дата релиза: 07-11-16, 16:41
Россияда 15 ёшли боксчи нокдаундан кейин вафот этди
Россиянинг Владимир шаҳрида 15 ёшли боксчи рингда олган жароҳати оқибатида вафот этди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Владимир шаҳрида, 5 ноябрь куни бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган турнирда олган тан жароҳати оқибатида 15 ёшли боксчи оламдан ўтди. Иккинчи нокдаундан кейин судья жангни тўхтатган, ўзини ёмон ҳис қилган боксчига тиббиёт ходимлари биринчи ёрдам кўрсатганига қарамай, у касалхонага етмасдан жон берган. Маълумотларга кўра, боксчи Владимир шаҳар олимпия заҳиралари болалар ва ўсмирлар махсус мактаби ўқувчиси бўлган. Мусобақалар 3 ноябрь куни бошланган бўлиб, вафот этган ўсмир бу мусобақаларда кетма-кет ғалабани қўлга киритган. Сўнгги жангда бошидан бир неча маротаба кучли зарба олган. Бундан бир неча йиллар муқаддам бошидан жиддий жароҳат олгани унинг ўлимига сабаб бўлган. Мазкур факт юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Логин:
Пароль: