Главная » Yangiliklar » Самарқанд шаҳридаги 6 та майдонда Янги йил арчалари ўрнатилди
Самарқанд шаҳридаги 6 та майдонда Янги йил арчалари ўрнатилди

Самарқанд шаҳридаги 6 та майдонда Янги йил арчалари ўрнатилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Самарқанд шаҳридаги 6 та майдонда Янги йил арчалари ўрнатилди
  • Дата релиза: 20-12-16, 00:05
Самарқанд шаҳридаги 6 та майдонда Янги йил арчалари ўрнатилди
Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва тинч-осойишта ўтказиш мақсадида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда масъул идоралар томонидан махсус ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур гуруҳлар байрам томошалари, савдо ярмаркалари ўтказиладиган масканларда жамоат тартиби, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиротехника воситалари сотилишининг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўрмоқда. Бу ишга ҳуқуқ-тартибот идоралари билан бирга жамоатчилик вакиллари ҳам жалб қилинган.

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги марказий хиёбонлар, майдонларда байрам арчалари ўрнатилиб, совғалар, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади. Театрлаштирилган маданий дастурлар намойиш этилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги марказий кўчалар, корхона ва ташкилотлар бинолари байрамга мос безатилди. Тунги иллюминациялар, турли чироқлар ўрнатилди. Анъанага кўра, бу йил ҳам “Энг чиройли безатилган арча”, “Энг чиройли бино” ва “Энг намунали кўча” номинациялари бўйича танлов эълон қилинди. Байрам кунлари эса Шарқ ширинликлари ва миллий таомлар фестивали ўтказиш кўзда тутилган.

Ҳар йили анъанавий ўтказиладиган “Президент арчаси” тадбирларини ҳам вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида юксак савияда ташкил этиш, байрамнинг унутилмас таассуротларга бой бўлиши учун қизиқарли, ранг-баранг маданий дастурлар тайёрланмоқда.

Деҳқон бозорларида байрам олдидан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилган. Мазкур савдо ярмаркалари орқали фермер хўжаликлари, агрофирмалар ва паррандачилик корхоналари томонидан мева-сабзавот, гўшт, балиқ, тухум ва бошқа маҳсулотлар бозордагидан арзон нархларда аҳолига етказиб берилмоқда.

Сиёб деҳқон бозорида ташкил этилган шундай ярмаркада Пастдарғом, Каттақўрғон ва Тайлоқ туманлари фермер хўжаликлари ўзларининг сара қишлоқ хўжалик маҳсулотларини савдога чиқармоқда.
Логин:
Пароль: