Главная » Yangiliklar » Тибет мастифи дунёнинг энг қимматбаҳо ити деб тан олинди
Тибет мастифи дунёнинг энг қимматбаҳо ити деб тан олинди

Тибет мастифи дунёнинг энг қимматбаҳо ити деб тан олинди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Тибет мастифи дунёнинг энг қимматбаҳо ити деб тан олинди
  • Дата релиза: 12-12-16, 22:29
Тибет мастифи дунёнинг энг қимматбаҳо ити деб тан олинди
Инсониятнинг итларга бўлган муносабати ҳар доим ўзгариб туради, деб хабар берди “Рrikolno.cc” нашри. Яқин кунларгача урушқоқ, жангари итлар қадрланган бўлса, энди эса ўйинчоқни эслатувчи итларни боқиш урфга кирди. Шунга қарамай, Hong Dong лақабли баҳайбат ит дунёнинг энг ит қимматбаҳо ити, деб тан олинди. Унинг хитойлик мультимиллионер, кўмир магнати 1,5 миллион долларга сотиб олди. Ит аукционга қўйилиб, рекорд нархда сотилди. Уни сотиб олган мультимиллионер уйга олиб келиш учун қўриқчилар хизматидан фойдаланди. Ҳозирда унинг эгаси ит олиб келиши мумкин бўлган даромадни ҳисобламоқда. Чунки ит боқувчилар унинг болаларини кўпайтириш иштиёқидадир, бунинг учун улардан атиги 15 минг доллар талаб қилинади. Тибет мастифи зотига тегишли итлар Хитойда жуда қадрланади. Чунки айнан уларга Тибет монастирларини қўриқлаш, Ҳимолай кўчманчиларига ёрдам бериш вазифаси юкланган. Hong Dong ни сотиб олган мультимиллионер матбуот ва таъқиб қилувчилар учун энг зўр нишонга айланди. Шунинг учун унинг номи ҳозирча ошкор этилмаяпти. Қимматбаҳо кучукнинг ҳозирда бўйи бир метрдан баланд бўлиб, вазни 80 килограммни ташкил этади. Итни сотган Лу Лян унинг янги соҳибига овқат масаласида жуда эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди. Ит янги уйга кўчиб ўтгунга қадар ҳар куни тоза мол ва товуқ гўшти, денгиз маҳсулотларини истеъмол қилган.
Логин:
Пароль: