Главная » Yangiliklar » Тошкент вилоятида эгизак фарзанд кўрган аёл шифокорларнинг масъулиятсизлиги сабаб вафот этди
Тошкент вилоятида эгизак фарзанд кўрган аёл шифокорларнинг масъулиятсизлиги сабаб вафот этди

Тошкент вилоятида эгизак фарзанд кўрган аёл шифокорларнинг масъулиятсизлиги сабаб вафот этди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Тошкент вилоятида эгизак фарзанд кўрган аёл шифокорларнинг масъулиятсизлиги сабаб вафот этди
  • Дата релиза: 12-12-16, 16:17
Тошкент вилоятида эгизак фарзанд кўрган аёл шифокорларнинг масъулиятсизлиги сабаб вафот этди
Масъулиятсиз шифокорлар сабаб Тошкент вилоятидаги туғруқ комплексида салкам 2 йил аввал ўлим ҳолати қайд этилди. Унинг айбдорларига нисбатан қандай ҳукм ўқилди? Ҳуқуқ-тартибот ходимлари бунга Қандай қонуний баҳо беришди?

2015 йил, 18 январь. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар туғруқхонасида бир ўлим қайд этилди: эгизак фарзандни дунёга келтирган аёлнинг ҳаётини шифокорлар асраб қололмади. Бунга нима сабаб ёки ким айбдор? Аёл соғлигида муаммо бўлганми ёки шифокорларнинг айби билан юз бердими бу нохушлик? Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар Бўстонлиқ қишлоғи Бирлик МФЙдан мурожаат йўллаган Муҳаббат Шодиева (марҳуманинг онаси) қизининг ўлимига шифокорларни айбдор деб билади. Аммо бу кўнгилсиз ҳодиса айбдорларини топиш, уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш суд органлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг зиммасидаги вазифа. М.Шодиева салкам 2 йилдан буён қизининг вафотига айбдор бўлганларга нисбатан чора кўриш учун ҳақиқат излаб ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб келган. Унинг ана шу мурожаатлари сабаб ҳуқуқ-тартибот идоралари олиб борган суриштирув ҳаракатлари натижасида айрим ҳолатлар аниқланган.

Шифокорларнинг масъулиятсизлиги сабаб...

Таҳририятга йўлланган ана шу мазмундаги мурожаат юзасидан ҳам Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ўрганиш олиб борилди. Аниқланишича, жарроҳлик амалиётига бириктирилган шифокорлар 2015 йил 7 январда Олмалиқ шаҳар туғруқ комплексида ҳомиладор Н.Юлдашевага нисбатан кесар кесиш амалиёти ўтказиб, даволаш жараёнида малакали мутахассислар маслаҳатидан тўғри, ўринли фойдаланишмаган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 574-сонли буйруғи талабларига амал қилмасдан, бемордан жарроҳлик йўли билан олинган йўлдошни суд-гистологик текширувига юборишмаган. Беморга қуйилаётган қон ва оқсил миқдорлари коррекция қилинмасдан ва тавсия этилган "бачадонни ортиқлари билан олиб ташлаш" амалиёти муолажасини ўз вақтида амалга оширмасдан вазифаларини лозим даражада бажаришмаган. Натижада бемор Н.Юлдашева 2015 йил 18 январь куни шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Жиноят иши қўзғатилди

Ушбу ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар туғруқ комплекси шифокорларига нисбатан Жиноят Кодекси (ЖК)нинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов натижаларига кўра комплекс бош шифокор ўринбосари Б.А., шифокор Н.М., З.С. ва И.А.лар ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят иши айблов хулосаси билан жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судига юборилган.

Олмалиқ шаҳар судининг ҳукмига кўра, судланувчилар ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, уларга жазо тайинланган.

Жазо берилди, аммо...

Гувоҳи бўлганингиздек, мазкур ҳолат бўйича масъулиятсиз шифокорларга ҳукм ўқилди. Аммо бу қарор онанинг кўнглини тинчлантиргани йўқ. У ушбу ҳолат бўйича туғруқ комплекси масъулларининг ҳаракатларига ҳам қонуний баҳо берилишини истайди. Эҳтимол унинг бу уринишлари сабаб ҳолатга оид бошқа ҳақиқатлар ҳам қарор топиши мумкин, бу бизга ҳозирча қоронғи. Аммо бир мулоҳаза аниқ: инсон ҳаёти ўйинчоқ эмас. Унга бефарқ муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Айниқса шифокорлар. Афсуски бундай ҳолат оз бўлса-да учраб турибди. Ушбу саҳифа “қаҳрамон”лари бунинг яққол исботи.

Тўғри, эгизак фарзандни дунёга келтирган аёлнинг ҳаёт билан видолашишига сабабчи бўлган, вазифасини лозим даражада бажармаган айбдорлар қилмишига қонуний баҳо берилди. Аммо эгизак гўдакларнинг онасидан айрилгани аччиқ ҳақиқат. ИНСОНнинг умрига бундай муносабатда бўлганларга эса ҳар қандай жазо камлик қилади.

Барно МАДАЛИЕВА тайёрлади
Логин:
Пароль: