Главная » Yangiliklar » Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди
Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди
  • Дата релиза: 15-12-16, 19:49
Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди
Тошкент вилояти ҳокими ўзгарди.

Бугун, 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Бош вазир Абдулла Арипов, республикадаги барча вазирлик, идора, давлат бошқаруви органлари, шунингдек, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилган масалалар қаторида вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилди.

Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Бобоев Шукрулло Ҳабибуллаевич номзоди тавсия этилган ва вилоят кенгаши депутатлари қўллаб-қувватлаши билан бир овоздан маъқулланган.

Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Исломжан Эргашхўжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида тайинланган эди.

Исломжан Эргашхўжаев Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган.
Логин:
Пароль: