Главная » Yangiliklar » Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида LEXUS автомобили майда бўлакларга бўлиниб кетди(Фото)
Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида LEXUS автомобили майда бўлакларга бўлиниб кетди(Фото)

Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида LEXUS автомобили майда бўлакларга бўлиниб кетди(Фото)

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида LEXUS автомобили майда бўлакларга бўлиниб кетди(Фото)
  • Дата релиза: 20-12-16, 19:51
Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида LEXUS автомобили майда бўлакларга бўлиниб кетди(Фото)

Тошкент шаҳрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 



Тараққиёт кўчасида содир бўлган авариянинг суратлари ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳида тарқалди. 



Тахминларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси кеча, 19 декабрь куни тунда содир бўлган. Мазкур ҳодисанинг ягона иштирокчиси Lexus автомобили бўлган. Маълумотларга кўра, ЙТҲ тезликни  ошириш оқибатида юз берган. Суратларда Lexus автомобилининг бўлакларга бўлиниб, қолдиқлар кўча бўйлаб сочилиб кетганини кўриш мумкин. Таниб бўлмас даражага келган автомобиль эса йўл ўртасида ағдарилиб ётгани акс этган. 



Изоҳларда Lexus автомобилининг ичида уч нафар ёш йигитлар бўлгани ва бахтли тасодиф туфайлигина уларнинг жони омон қолгани айтилмоқда.






Логин:
Пароль: