Главная » Yangiliklar » Тошкентдаги хусусий банклардан бири банкротлик ёқасида тургани ҳақида хабар берилди
Тошкентдаги хусусий банклардан бири банкротлик ёқасида тургани ҳақида хабар берилди

Тошкентдаги хусусий банклардан бири банкротлик ёқасида тургани ҳақида хабар берилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Тошкентдаги хусусий банклардан бири банкротлик ёқасида тургани ҳақида хабар берилди
  • Дата релиза: 04-08-14, 01:48
Тошкентдаги хусусий банклардан бири банкротлик ёқасида тургани ҳақида хабар берилди
Тошкентдаги Hi-Tech Bank’нинг аҳволи сўнгги бир неча ойдан бери яхши эмас, дея хабар бермоқда Podrobno.Uz.

Хабар беришларича, банк банкротлик ёқасида турибди, банк ҳисобида ҳеч қанча маблағ қолмаган, банк мижозлари эса ҳеч қандай тўловларни амалга ошира олмаяпти, шу билан бирга, пулларини ҳам қайтара олаётгани йўқ.

Нима сабаб билан банк бундай ҳолатга тушгани аниқ эмас. Баъзи тахминларга кўра, банк раҳбарияти барча пулларни ечиб олиб, қаергадир ғойиб бўлган. Бошқа маълумотларга кўра, банкнинг асосий мижозлари – авиакассалар бошқа банклар билан ишлашга ўтиб кетгани сабаб Hi-Tech Bank пулсиз қолган.

Hi-Tech Bank’нинг ёпилиши ҳақидаги гап-сўзлар аввал ҳам пайдо бўлган, бироқ 2014 йил июнь ойида банк вакиллари ушбу миш-мишларни рад этиб чиқишган, банкдаги “вазият барқарорлашгани”ни маълум қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, HiTechBank 2010 йил январида ўз фаолиятини бошлаган. Банк Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ўз мижозларини SMS орқали хабардор қилиш ва мобил-банкинг хизматларини жорий этган. Банкка Дилшод Соатмуродов раҳбарлик қилади.
Логин:
Пароль: