Главная » Yangiliklar » Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларидан узр сўради
Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларидан узр сўради

Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларидан узр сўради

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларидан узр сўради
  • Дата релиза: 13-11-16, 00:01
Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларидан узр сўради
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев шу кунларда “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Қирмизи олма” деб номланган концерт дастурини тақдим этаётганидан хабарингиз бор. Мазкур концертга чипта нахлари ўта юқори нархларда, хусусан “қўлда” 700 минггача сотилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шу муносабат билан хонанда мухлисларидан кечирим сўради. “Мухлисларимни ўйлаб, ҳар йили чипта нархини имкон борича арзон қиламиз. Лекин чипталар нархи кўчада 2-3 баравар кўтарилиб кетибди. Тўғриси бундай нархни эшитиб, ўзим ҳам хайрон қолдим. Ахир ҳаммани шароити ҳар хил. Лекин бу менинг қўлимда эмас. Келаси йили яна кўпроқ концерт кунларини қўшамиз. Балки шунда чипталар нархи унчалик қиммат бўлиб кетмас. Минг бор узр”,—деб ёзади хонанда Instagram`даги саҳифасида.
Логин:
Пароль: