Главная » Yangiliklar » Улуғбек Раҳматуллаев: санъаткор куни билан ижтимоий тармоқда ўтирса, қачон ижод қилади?
Улуғбек Раҳматуллаев: санъаткор куни билан ижтимоий тармоқда ўтирса, қачон ижод қилади?

Улуғбек Раҳматуллаев: санъаткор куни билан ижтимоий тармоқда ўтирса, қачон ижод қилади?

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Улуғбек Раҳматуллаев: санъаткор куни билан ижтимоий тармоқда ўтирса, қачон ижод қилади?
  • Дата релиза: 12-02-16, 23:08
Улуғбек Раҳматуллаев: санъаткор куни билан ижтимоий тармоқда ўтирса, қачон ижод қилади?
Ўзбекистонлик қўшиқчи Улуғбек Раҳматуллаев “Бекажон” газетасига берган интервьюсида ижтимоий тармоқларда кўп ўтирадиган ҳамкасбларини танқид остига олди. “Менинг асабимни бузадиган жиҳат шуки, бугун санъаткорлар шахсий ҳаётидаги ҳар бир ҳолатни ижтимоий тармоққа жойлаштириб, кўз-кўз қилишади, - деди у. – Гўё ҳар куни шу ишни қилиш керакдек, яъни улар буни кун тартибига айлантириб олишган. Ижтимоий сайтларга берилиш ижодда сусайишга олиб келади, мен шундан қўрқаман. Бир нарсани кузатдим – икки йил олдин, яъни ижтимоий тармоқ бу қадар оммалашмаган пайтда хонандаларнинг ижодида яхшигина ўсиш, сифат бор эди. Ижоддаги ўсишнинг сусайгани, сифатсиз қўшиқларнинг кўпайгани ижтимоий тармоқнинг таъсир туфайли, деб ўйлайман. Чунки санъаткор кун бўйи ўзини ижтимоий тармоқда реклама қилса, қачон сифатли қўшиқ яратади? Бутун фикру хаёли ижтимоий тармоқда бўлган хонанданинг сифатли қўшиқ яратишига ишонмайман”. Раҳматуллаев ўзи ижтимоий тармоқлардан кам фойдаланишини қўшимча қилиб ўтди: “Мен овқатланиш, кийиниш борасидаги шахсий суратларимни ижтимоий тармоққа жойлаштирмайман. Тўғри, қайсидир ошпазнинг маҳоратидан илҳомланиб, у тайёрлаган таомни мақтаган бўлишим мумкин, лекин ўша жараён хонадонимга тегишли эмас”.
Логин:
Пароль: