Главная » Yangiliklar » Ўзбекистон бокс Федерацияси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов Осиё бокс федерацияси вице-президенти этиб тайинланди
Ўзбекистон бокс Федерацияси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов Осиё бокс федерацияси вице-президенти этиб тайинланди

Ўзбекистон бокс Федерацияси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов Осиё бокс федерацияси вице-президенти этиб тайинланди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Ўзбекистон бокс Федерацияси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов Осиё бокс федерацияси вице-президенти этиб тайинланди
  • Дата релиза: 20-12-16, 19:53
Ўзбекистон бокс Федерацияси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов Осиё бокс федерацияси вице-президенти этиб тайинланди
2017 йилнинг 17 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган Осиё бокс конфедерацияси (ОБК) Ижроия қўмитасининг ҳар йиллик йиғилишида Ўзбекистон бокс Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов Осиё бокс Федерацияси вице президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс Федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғилиш доирасида кадрлар масаласи ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, қўмита аъзолари кадрларни тайинлаш, йил якунлари, 2017 йилда минтақавий спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда молиявий масалаларни муҳокама этди.

Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари-2020 да Осиё конфедерацияси тиббий комиссияси билан ҳамкорлик олиб бориш ва фаолиятини мувофиқлаштириш Шерзод Тошматовнинг асосий вазифалари қаторидан ўрин олган.

19−20 декабрь кунлари Лозаннада (Швейцария) Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтади. Унда ОБК Ижроия қўмитаси аъзолари ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон бокс Федерацияси Шерзод Тошматовни қутлаб, унинг келгусидаги ишларидан янги муваффақиятлар тилаган.
Логин:
Пароль: