Главная » Yangiliklar » Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов вафот этди
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов вафот этди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов вафот этди
  • Дата релиза: 06-11-16, 00:11
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов вафот этди
Ўзбекистон халқи, Ўзбекистон адабиёти ва санъати оғир жудоликка учради. Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов оғир хасталикдан сўнг 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “kun.uz” хабар бермоқда.

Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида даволаниш курсини ўтаётган эди.

Аввалроқ шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида унинг аҳволи оғирлашгани ҳақида хабар берган эди.

“Darakchi.uz” таҳририяти номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Логин:
Пароль: