Главная » Yangiliklar » Ўзбекистонда автомашиналар учун чиройли давлат рақамлари сотувга чиққани ростми?
Ўзбекистонда автомашиналар учун чиройли давлат рақамлари сотувга чиққани ростми?

Ўзбекистонда автомашиналар учун чиройли давлат рақамлари сотувга чиққани ростми?

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Ўзбекистонда автомашиналар учун чиройли давлат рақамлари сотувга чиққани ростми?
  • Дата релиза: 15-11-16, 15:22
Ўзбекистонда автомашиналар учун чиройли давлат рақамлари сотувга чиққани ростми?
Бир неча кундан буён ижтимой тармоқларда Ўзбекистонда автомашиналар учун чиройли давлат рақамлари сотувга чиққани ҳақидаги маълумотлар кенг муҳокама қилинмоқда. «Дарё»нинг Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидаги манбаси автомобилларга чиройли рақамлар сотувга чиқарилиши ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, биринчи тоифадаги «Платина» рақамларнинг (001, 005, 007, 500, 700, 555, 777) нархи энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари — 29 миллион 955 минг сўм қилиб белгиланган. Иккинчи тоифадаги «Олтин» рақамлар (002, 003, 004, 006, 008, 009, 100, 200, 300, 400, 600, 800, 900, 111, 222, 333, 444, 666, 888, 999) энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари — 14 миллион 977 минг 500 сўм қилиб белгиланган. Учинчи тоифадаги «Кумуш» рақамлар (010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 080, 090, 077, 101, 202, 303, 404, 505, 606, 707, 808, 909, 770) энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари — 7 миллион 488 минг 750 сўм қилиб белгиланган. Тўртинчи тоифадаги «Бронза» рақамлар (011, 022, 033, 044, 055, 066, 088, 099, 110, 220, 330, 440, 550, 660, 880, 990, 701, 702, 703, 704, 705, 706, 708, 709, 717, 727, 737, 747, 757, 767, 787, 797) энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари — 2 миллион 995 минг 500 сўм қилиб белгиланган. Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидаги «Дарё» манбаси ижтимоий тармоқлардаги чиройли рақамлар ва унга қўйилган нархлар ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Логин:
Пароль: