Главная » Yangiliklar » Ўзбекистонда инновацион суғурта маркази ташкил этилади
Ўзбекистонда инновацион суғурта маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда инновацион суғурта маркази ташкил этилади

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Ўзбекистонда инновацион суғурта маркази ташкил этилади
  • Дата релиза: 05-01-17, 15:27
Ўзбекистонда инновацион суғурта маркази ташкил этилади

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ҳамкорликда инновацион суғурта марказини ташкил этадилар.



“Кафолат суғурта компанияси” АЖ ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) англашув меморандумини имзоладилар.



Ушбу ҳужжат доирасида томонлар IUT биносида инновацион суғурта марказини ташкил этадилар. Ушбу марказ суғурта бизнесини автоматлаштиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширади.



Мазкур лойиҳа IUT талабаларининг турли технологиялар ва дастурлардан фойдаланган ҳолда суғурта бизнесининг турли йўналишлари учун дастурлашга боғлиқкўникмаларини янада яхшилашга кўмак беради.



Меморандумга асосан, лойиҳа 2017-2018 ўқув йили давомида амалга оширилади.



Мемораднум доирасида “Кафолат суғурта компанияси” АЖ суғурта компаниясининг фаолиятида фойдаланиш мумкин бўлган IUT талабаларининг махсус дастурлари, дастурий маҳсулотлари ва ечимларини кўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.



IUT ректори Сарвар Бабаходжаев: “Биз Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчи компанияларидан бири билан ҳамкорлик қилишдан хурсандмиз. Бу ўз навбатида юқори малакали IT-мутахассисларни,шу жумладан, суғурта соҳаси учун, тайёрлашга кўмак беради. Марказнинг яратилиши суғурта бозорига инновацион ва ахборот технологияларни татбиқ этишга кўмак беради, бу эса ўз ўрнида АКТ ва суғурта бозорларини ривожлантиришга туртки бўлади”.

Логин:
Пароль: