Главная » Yangiliklar » Ўзбекистонда прокуратура ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида қонун қабул қилинади
Ўзбекистонда прокуратура ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида қонун қабул қилинади

Ўзбекистонда прокуратура ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида қонун қабул қилинади

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Ўзбекистонда прокуратура ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида қонун қабул қилинади
  • Дата релиза: 07-12-16, 20:25
Ўзбекистонда прокуратура ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида қонун қабул қилинади
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 6 декабрда бўлиб ўтган мажлисида “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Ҳужжат тасдиқлаш учун Сенатга юборилади, дея хабар қилди “Газета.uz” парламент қуйи палатаси ахборот хизматига асосланиб.

Йиғилишда таъкидландики, прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатда жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактикасини таъминлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Прокуратура органлари ходимларининг касб байрамини белгилаш прокуратура органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, улар томонидан хизмат вазифаларининг виждонан бажарилишини рағбатлантиришга хизмат қилади. Мазкур сананинг айнан қайси кунга белгиланишига ҳозирча ойдинлик киритилгани йўқ.
Логин:
Пароль: