Главная » Yangiliklar » Жеки Чан “Оскар” мукофотига сазовор бўлди
Жеки Чан “Оскар” мукофотига сазовор бўлди

Жеки Чан “Оскар” мукофотига сазовор бўлди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Жеки Чан “Оскар” мукофотига сазовор бўлди
  • Дата релиза: 07-12-16, 11:27
Жеки Чан “Оскар” мукофотига сазовор бўлди
Жеки Чан “Оскар” мукофотини қўлга киритди, деб хабар берди “Tengrinews.kz” нашри.

Машҳур актёр Жеки Чан бу мукофотга кино санъатига қўшган ҳиссаси туфайли эришди. Мукофотнинг тақдимот маросими шанба куни Лос-Анжелос шаҳрида бўлиб ўтди.

“200 та фильмда суратга тушиш жараёнида синмаган суягим қолмади, шунинг учун ҳам “Оскар” меники бўлиши керак”, деб ҳазиллашди 62 ёшли актёр мукофотни қабул қилиб олаётганда.

Америка кинематография академияси мазкур мукофотни 1948 йилда таъсис этган.

Жеки Чан Forbes журналининг 2016 йилги энг қиммат ҳақ олувчи актёрлар рўйхатидан иккинчи ўринни эгаллади. Унинг даромади 61 миллион долларни ташкил этади.

Жеки Чан 62 ёшга кирганига қарамай, дунёда жанговор фильмларда иштирок этувчи энг машҳур ва маҳоратли актёр ҳисобланади. У жангари фильмлар билан бир қаторда комедия фильмларида ҳам ролларни маҳорат билан ижро этади, жанг саҳналарини ўзи мустақил равишда саҳналаштиради. Голливуднинг Шон-шуҳрат хиёбонида Жеки Чаннинг ўз юлдузи бор, бундан ташқари Голливуддаги Хитой театрида бармоқ изларини қолдирган илк осиёлик актёр ҳисобланади.
Логин:
Пароль: