Главная » Скачать музыку


14 май куни "Юрагимга яқинсиз” деб номланган концертига старт берган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер ФАЙЗ 18 май куни "Насиб этса, келаси йил дийдоргача”, дея мухлислар билан хайрлашди. "Юрак бугун соғинч, бахт ва чексиз ҳаяжонга тўла. Ҳаяжон борми демак, ҳаётмиз! Юрагимга яқинларим сизларни жуда ҳам соғиндим, ассалому алайкум”, дея томошабинлар билан самимий табассум ила саломлашган хонанда қўшиқлар гулдастасини тақдим этди...

Файзни йўлдан қайтарган Назарбеков

"Бундан бир неча йиллар аввал устозимнинг олдига бориб, "Ака, дуо беринг кетяпман, десам "Қаерга?” дея ҳайратланди. Бошқа мамлакатга ишлаш учун. Биласиз, уйланиш, уй-жой қилиш керак, дедим. Шунда Озод ака "Қаерда туғилгансан?” деди. Шу юртда, дея жавоб берсам, "Демак, ризқинг ҳам шу ерда! Ўша ерда топмоқчи бўлган пулингни ватанингда ҳам топа оласан”, дея йўлдан қайтарган. Шу қадрдоним мени нотўғри қадамдан сақлаб қолган. Йўқса, бугун шу саҳнада турмаган бўлардим. Бегона юртларга ишлашга кет ... Читать дальше »

Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 26-05-14 | Комментарии (0)


Мактаб... Эсладик дегунча юрагимиз ҳапқириб, ҳаяжонимизни босолмай қоладиган, беғубор шўхликларимиз-у, илк муҳаббатимизга гувоҳ бўлган маскан. Унда кечган ҳар дақиқа биз учун азиз, хотирлаганда эса кўзимиздан соғинч ёшлари халқаланади. Яна ўша кунларга қайтишни истамаган, мактаб ошхонасида пишган "пирожки”ларни талашиб, тортишиб ейишни кўз олдига келтирмаган, қадрдон синфхоналар, йўлаклардаги қувлашмачоқларни соғинмаган кишининг ўзи топилмаса керак. Саҳифамиз қаҳрамонлари ҳам ўз мактаб йилларини, ўқитувчиларини дамба-дам эслаб туришса-да, уларни йўқлашга вақт топмайдилар. Шу сабаб 24 май — битирувчилар куни муносабати билан уларни бир ерга жам қилдик...

"Фанимдан тутган дафтарини сақлаб қўйган экан”

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова Тошкент шаҳридаги 24 мактабнинг собиқ ўқувчиси.

Нигора Ҳакимова, она-тили ва адабиёт ўқитувчиси: — Шаҳзода билан кўришмаганимизга 10 йил бўлди. Шунча йилдан кейин эслаганига қойил қолдим. Аслида мактабда энг намунали қизлард ... Читать дальше »

Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 26-05-14 | Комментарии (0)


Халқаро бирлашган спорт курашлари федерацияси (FILA) томонидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усманов номига келган мактубда, 2014 йилнинг 8—11 май кунлари Бангкок шаҳри (Таиланд)да ўтказилган Осиё чемпионатида аёллар кураши бўйича бўлиб ўтган мусобақалар якунларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳодат Жўллибоева (-52 кг) шу йилнинг 16—28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган IIўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олганлиги маълум қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур қитъа чемпионатида аёллар кураши бўйича ўтказилган мусобақада бир йўла тўрт нафар ўзбекистонлик Шаҳодат Жўллибоева (-52 кг), Набира Есенбоева (-60 кг), Лолахон Ўринбоева (-65 кг) ва Бахтигул Болтаниёзова (-70 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан ўрин эгаллаган.

Шунингдек, ушбу Осиё чемпионатида Илхом Баҳромов (-50 кг) ва Абубакр Алимов (-69 кг) юнон-рум кураши бўйича бўлиб ўтган мусобақада мос р ... Читать дальше »

Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 26-05-14 | Комментарии (0)


Ҳимолай тоғларида музли дарага тушиб кетган америкалик альпинист Жон Олл Facebook’га жойлаган статуси ёрдамида қутқарилди. Бу ҳақда Metro нашри хабар берди.

19 май куни қояга чиқиш билан қизиқадиган 44 ёшли география ўқитувчиси Жон Олл денгиз сатҳидан 6 минг метр баландликдаги тоғли музликка кўтарилган, бироқ суриниб кетиб, 25 метр чуқурликдаги дарага тушиб кетган. Натижада елкаси чиққан, бешта қовурғаси, тиззаси ва тирсаги синган. Жон тоғда ёлғиз бўлган.

Дарада ётган алmпинист телефонида интернет ишлаётганини билиб қолган ва Facebook’даги American Climber Science Program гуруҳига хабар жойлаб Халқаро қутқарув хизматини чақиришларини сўраган. Гуруҳ аъзолари унинг илтимосини бажаришган. Қутқарувчилар етиб келгунига қадар Facebook’даги саҳифасида видео, сурат ва статуслар билан ўз аҳволини билдириб турган. У Катмандудаги шифохонага ётқизилган. 21 май куни даволаниб чиқиб уйига етиб борганидан сўнг Жон ижтимоий тармоқда уни қўллаб-қувватлаганларнинг барчасига таш ... Читать дальше »

Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 26-05-14 | Комментарии (0)


Rossiyaning MTS mobil aloqa operatori O‘zbekiston hukumati bilan mamlakatdagi faoliyatini qayta yo‘lga qo‘yish borasida deyarli kelishib oldi. Gazeta.uz’ning "RIA Novosti”ga asoslanib xabar berishicha, MTS mahalliy kompaniya – "O‘zdunrobita”dagi o‘z ulushini O‘zbekistonga topshirishi ham mumkin.

"RIA Novosti”ning yozishicha, bu haqda MTSni nazorat qiluvchi "Sistema” kompaniyasi rahbari va asosiy egasi Vladimir Yevtushenkov jurnalistlarga ma’lum qilgan.

"Biz barcha shartlarni kelishib oldik, faqat bitta shart qoldi – u biz uchun yetarli darajada sezilarli. Agar shuni ham kelisha olsak – shu yili O‘zbekistonga qaytamiz”, – dedi Yevtushenkov Sankt-Peterburgda bo‘lib o‘tgan xalqaro iqtisodiy forum kuluarlarida.

Uning aniqlik kiritishicha, hal qilinishi kutilayotgan so‘nggi masala chastotalar bilan bog‘liq. "Bu davlat ishtirokidagi kompaniya bo‘ladi, biz esa uni nazorat qilamiz”, – deya qayd etdi "Sistema” rahbari.

"Kun”ning ta’kidlashicha ... Читать дальше »

Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 22-05-14 | Комментарии (0)


Amerikaning General Motors avtokonserni o‘t oldirish tizimidagi kamchilik tufayli Chevrolet Cobalt avtomobilini o‘z vaqtida qaytarib olmagani uchun 35 million dollar miqdorida jarima to‘lashga rozi bo‘ldi. Bu haqda “ITAR-TASS” xabar berdi.

Avvalroq Amerikaning Trassalardagi harakat xavfsizligi milliy boshqarmasi GMga nisbatan 1,6 million dona avtomobilni qaytarib olish bo‘yicha tergov ishini boshlagan edi.

Qonunchilikka ko‘ra, GM transport departamentini avtomobillardagi harakat xavfsizligi bilan bog‘liq nuqsonlar haqida besh kun muddat ichida xabardor qilishi, so‘ng avtomobillarni qaytarib olishi lozim. Avtokonsern esa ushbu talablarni bajarmaganlikda ayblanmoqda.

Ma’lum bo‘lishicha, 2005—2010-yillarda ishlab chiqarilgan Chevrolet Cobalt’ning o‘t oldirish tizimidagi nosozlik tufayli avtomobil tizimlari o‘chib qolishi mumkin. Notekis yuzada harakatlanish chog‘ida o‘t oldirish qulfidagi kalit buralib ketib, avtomobil tizimlari, jumladan xavfsizlik ... Читать дальше »

Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 22-05-14 | Комментарии (0)


Davlatimiz rahbarining «O'zbekiston sportchilarini 2016 yil Rio-de-Janeyro shahri (Braziliya)da o'tkaziladigan XXXI yozgi Olimpiya va XV Paralimpiya o'yinlariga tayyorgarligi to'g'risida” gi qarorida Olimpiada o'yinlari dasturidan o'rin egallagan qilichbozlik sport turini yanada rivojlantirish va ommaviylik darajasini oshirish maqsadida Andijon shahrida ixtisoslashtirilgan qilichbozlik markazini barpo etish vazifasi belgilangan.

Kuni-kecha Andijon shahrida ixtisoslashtirilgan qilichbozlik markazining poydevoriga birinchi g'isht qo'yildi. O'zbekiston qilichbozlik federatsiyasi prezidenti Sobir Ro'zievning ta'kidlashicha, qilichbozlik markazini barpo etish uchun Andijon shahri bejiz tanlanmagan.

“Bugungi kunda O'zbekiston terma jamoasining aksariyatini andijonliklar tashkil etadi. Yaqinda Iordaniya davlatida o'tkazilgan Osiyo chempionatida mamlakatimiz o'smirlar terma jamoasini umumjamoa hisobida ikkinchi o'rinni egallashida Andijon qilichbozlik maktabining tarb ... Читать дальше »

Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 21-05-14 | Комментарии (0)



 


 

Ҳиндистонга борсангиз, қаерда ухлаётганингизга эътибор беринг. Мамлакат жануби-ғарбидаги

Керала штати фуқароларидан бири маст ҳолатда спиртли ичимликлар дўкони ёнида ухлаб қолган пайтида улкан илон судралиб келиб, уни бўғиб ўлдирган ва бутунлигича ютиб юборган, дея хабар беради "Triple M”.

Қўрқинчли фотосуратда кўриб турганингиздай, илон ухлаётган одамни тириклигича ютган.

Бироқ баъзи журналистлар фотосуратнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа билдирмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бу фотосурат бир йилдан бери Интернетда "юрибди”. У охирги бор муҳокама қилинганида, муаллиф сифатида африкалик сураткаш Линда Ниаторо кўрсатилган эди. Ниаторонинг сўзларига қараганда, ушбу кадр ЖАРдаги Дурбан Норт шаҳри яқинида олинган. Бунда илон кимни ёки нимани ютганига аниқлик киритилмаган.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу илон сурати экзотик мамлакатларга саёҳатга отланганлар учун яхшигина огоҳлантириш бўлиши шубҳаси ... Читать дальше »


Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 20-05-14 | Комментарии (0)


Ёшлар орасида танилиб бораётган ёш ва умидли хонанда Замир навбатдаги ижод намунасини тақдим этмоқда.

Яқиндагина "Чапак" номли таронасини тақдим этган Замир бугун сайтимиз орқали унга ишланган клипни ҳам тақдим этмоқда. Шўх оҳангдаги қўшиқнинг матни ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли. Клипда эса Элдор Қаюмовнинг ўзи ҳам иштирок этган. Аранжировкаси Ботир Алиев томонидан яратилган.

Видеоклип Тимур Примқулов томонидан суратга олинди. Унда Замир 2 хил образда намоён бўлади. Видео деярли 1 сутка давомида суратга олинди. Декорацияларнинг барчаси эса Замир продюссери Жамшид Ғаниев томонидан тайёрланди.


 


 


Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 20-05-14 | Комментарии (0)


Тез орада Samsung компанияси янги 7 дюймли смартфон тақдим этиши маълум бўлди. У Кореяда Galaxy W, жаҳон бозорида эса Galaxy Mega 2 номи остида сотилади, дея хабар берди Mail.ru.

Ушбу қурилма планшет индексига (SM-Т2558, SM-Т планшетларни билдириш учун ишлатилади) эга эканига қарамай, катта смартфон сифатида намойиш этилади.

Янги смартфон Samsung Galaxy Note 3 каби тери фактурасига эга пластикдан ишланади. У Galaxy Mega 2 планшетофонлари линейкасига киритилади.

Galaxy W 7 дюймли 1280х720 пикселли дисплей, тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 400 процессори, 1,5 Гб тезкор, 8 Гб ички хотира ҳамда 8 мегапикселли асосий камера билан жиҳозланади.


 


 


Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 20-05-14 | Комментарии (0)


Toshkentdagi "Turkiston” saroyining yozgi maydonida "Yoshlik bahori” respublika yosh opera ijrochilari va simfonik musiqa festivalining gala-konserti bo‘lib o‘tdi, deb xabar bermoqda O‘zA.

2014-yildan "Yoshlik bahori” respublika yosh opera ijrochilari va simfonik musiqa festivali keng ko‘lamli musiqiy-madaniy tadbirlar qatoridan joy oldi. "Sog‘lom bola yili” Davlat dasturiga muvofiq o‘tkazilgan ushbu festival O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi va "Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakati tomonidan tashkil etildi.

Festivalning joriy yil mart—aprel oylarida o‘tkazilgan saralash bosqichlarida 50 dan ziyod xor guruhlari va yakkaxon opera ijrochilari ishtirok etdi. Ulardan yigirma nafardan ortig‘i yakuniy gala-konsertda qatnashish huquqini qo‘lga ... Читать дальше »


Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 20-05-14 | Комментарии (0)


Shu kunlarda internet tarmog‘i orqali O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist Sardor Rahimxonning muxlislari Xitoyda ham ko‘payib bormoqda.

Bundan ilhomlangan xonanda shu yilning yoz oylarida Xitoy davlatining Urumchi shahrida konsert berish niyatida. Bundan tashqari, AQShning Nyu-York shahrida ham konsert dasturini taqdim etadi. Bu chet el safarlari va konsert dasturlaridan avval viloyatlik muxlislarini yangi konsert bilan xushnud etish uchun iyun oyida rejalashtirilgan Respublika bo‘ylab gastrol safarlarida bo‘ladi.

Shuningdek, yaqinda Sardor Rahimxon xonanda Shahzoda bilan birga Toshkent viloyatining Olmaliq va Bekobod shaharlarida "Xalqaro metallurglar kuni” munosabati bilan bo‘lib o‘tgan konsert dasturlarida ham faol ishtirok etdi.


Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 20-05-14 | Комментарии (0)


Ўзбекистонда янги қўшма корхона иш бошлади

Урганч шаҳрида "UzXCMG” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси иш бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда "Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК бошқаруви раиси Очилбой Раматов, "Xuzhou Construction Machinery Group” корпорацияси вице-президенти Ли Цзян иштирок этди.

Бугунги кунда "Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясининг қатор корхоналарида замонавий юк ва йўловчи вагонлари ишлаб чиқарилмоқда, капитал таъмирдан чиқарилиб, хизмат кўрсатиш муддати узайтирилмоқда. Компания корхоналари яна биттага кўпайди – улар қаторига энди Хитойнинг "Xuzhou Construction Machinery Group” корпорацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган "UzXCMG” қўшма корхонаси ҳам қўшилди.

Ушбу қўшма корхонада гидравлик экскаваторлар ва бошқа қурилиш ускуналари ишлаб чиқарилади, техникаларга хизмат кўрсатилади.

Лойиҳа доирасида 15 миллион долларлик инвестиция маблағи ўзлаштирилиши белгиланган. Корхона ... Читать дальше »

Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 20-05-14 | Комментарии (0)


"Геолог. Ўлимдан кучли” фильмининг тақдимот куни маълум бўлди.

22 май куни йилнинг энг кутилаётган фильми "Геолог. Ўлимдан кучли” фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Фильмнинг жаҳон премьералари Тошкент, Москва ва Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг илк продюссерлик фильми Royal Cinema ва Mega Cinema кинотеатрларида 23 майдан намойиш этилади.

Uz24.uz нашрининг хабар беришича, фильмнинг дубляж иши Европанинг энг йирик студияларидан бири – Москванинг «Синелаб» компаниясида амалга оширилган.

Фильм ижодкорлари: продюсер Ойбек Абдушукуров, лойиҳа муаллифи Мухлиса Азизова, режиссёр Дилмурод Масаидов, оператор Дилмурод Турдибоев ва композитор Шуҳрат Зокировлардир. Фильмда актёрлардан Бобур Юлдашев, Адиз Раджабов, Олег Галахов, Нозим Тўлахўжаев, Гулчеҳра Жамилова, Михаил Каменский ва Сейдулла Малдахановлар суратга тушишган.

Фильмга саундтрек хонанда Шаҳзода томонидан ижро этилган.

Категория: Yangiliklar |  Добавил: DarmoN | Дата: 20-05-14 | Комментарии (0)

« 1 2 ... 133 134 135